|
2015 йил ойга саехат
| 26.05.2011, 12:23 |
Ойга биринчи сайёҳлик кемаси тахминан тўрт йилдан кейин парвозга шайланади. Дарвоқе , аллақачон чипта сотилган VIP- персона исм -шарифи эса сир тутиляпти. 2015 йилга мўлжалланган ушбу коинатга саёҳатни Space Adventures халқаро компанияси амалга оширади . Ушбу компания Халқаро Космик Станциясига (ХКС) етти кишини юбориб , тажрибасини мустаҳкамаб олгани кўпчиликка маълум . Биринчиси , 2001 йилда америкалик Деннис Тито , иккинчиси, ЖАРлик тадбиркор Марк Шаттлворт ва бошқалар . Сўнгги коинатга саёҳат қилган шахс 2009 йилда канадалик Ги Лалиберте бўлганди . Корпорация Ойга сафар қилишнинг икки турини
тавсия этади. Биринчиси , Ой орбитасигача учиб бориб , уни айланиб ,
Ерга қайтиш бўлса , иккинчиси, ХКСда қўниб яшаш ! Биринчи хизмат тури 9
кун давом этса, иккинчиси 3 ҳафта . Юқорида айтиб ўтганимиз , исми
шарифи сир тутилаётган шахс ушбу хизмат туридан қай бирини
танлагани номаълум-у, бироқ , сайёҳлик унга қанчага тушгани маълум :
150 миллион доллар ! Яна шуни айтиш мумкинки , йиллар ўтган сайин коинотга сафар қилиш учун оммага қулай нархлар
белгиланмоқда . Масалан, XCOR компанияси Ерни "тарк этиш” учун "бор
-йўғи” $95 000 доллар сўрайди . Бироқ , бу Ерни Ойдан туриб томоша қилиш дегани эмас! Ана шунақа гаплар! Ким билади дейсиз, 2015 йилдан бу янгилик амалда оммавий тусга киришни бошлар экан , 2050 йилга бориб , Ойга бориб келиш , Буюк Ипак Йўлидан Собир Раҳимов метро бекатигача деган гап
бўлади қолади! Кинони олайлик , кимнинг хаёлига келибди денг, 2010
йилдан бошлаб , кўзойнак орқали фильмнинг "ич”ига кириб томоша қилишни
?!
|
Категория: Мои файлы | Добавил: JASUR
|
Просмотров: 953 | Загрузок: 0
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
Админ билан боғлан |
jasik_088@bk.ru |
|