Пятница, 19.04.2024
www.jasur-medical.ucoz.com...





Бош меню
узим хакимда
Мои файлы [142]
Главная » Файлы » Мои файлы

ЛАТИФАЛАР
08.12.2011, 14:17
22:38
ЛАТИФАЛАР
http://7x7.uz/images/stories/2011/11/latifa-1.jpg

ЛАТИФАЛАР


Икки дугона суҳ­­бат­лаш­моқ­да:
- Бугун кўчада сайр қил­санг бў­лар­ди, бирорта йи­гит учраб қолса ажабмас, оила қу­рардинг...
- Ташқари жуда ту­манку.
- Шуни айта­манда, одамнинг юзи умуман кў­рин­майди.

***
Агар ортга суриб бўлмас ишларингиз кўпайиб кетса, уларнинг рўйхатини тузинг ва қайси бирини биринчи навбатда ортга суришни аниқлаб олинг.
***
Англиялик зодагоннинг қасри. Хизматкор қаср соҳибининг олдига югуриб кирди:
- Сэр! Тезроқ бўлинг, Темза дарёси тошиб кетди, ҳозир қасрни сув босади!
Зодагон сигарасини тортди ва хизматкорига хотиржамлик билан гапирди:
- Бу нима деган гап Майкл?! Қачон маданиятга ўрганасиз, боринг, ортингизга қайтинг ва одоб билан кириб, қисқа сўзланг.
Хизматкор чиқиб кетди ва бироздан сўнг ортга қайтди.
- Темза, сэр!
***
Хотини Афандини бозорга жўжа олиб келиш учун жўнатди. Афанди йўлда улфатларини учратиб қолди ва улар билан икки кун отамлашди. Уйга қайтаркан хотинига нима деб жавоб беришни ўйлади. Эшикни тақиллатдию жўжаларни қўйиб юборди.
-      Киш-киш! Хотин, қама буларни, ҳайдаб келгунча она сутим оғзимдан келди.
***
Эълон! Ажо­йиб имконият. Уяли алоқа компанияси эскимослар тилида ёзилган 690 саҳифали "Диалектик материализм” китобини бир сатрдан SMS тарзида мутлақо БЕПУЛ уяли телефонингизга йўллайди.
Эслатма: Агар асар сизга ёқмаса, хизматни рад этишингиз мумкин*.
* Рад этиш хизмати баҳоси 7,99 цент. 
***
Кема чўкмоқда. Тўполон ваҳима:
- Жаноб капитан, ергача яна қанча масофа бор? 
- Икки километр.
- Қайси томонга қа­раб сузиш керак?
- Пастга қараб...
***
Жентельменлар клубида:
- Биласизми дўстларим, кеча жала қуяётган, ташқари жуда совуқ эди. Мен эса камин ёнида қаҳва ичаётгандим. Эшик очилди ва дунёнинг энг соҳибжамол аёли кириб келди. "Жуда совуққотдим ва шалаббо бўлдим, каминингиз ёнида исиниб олсам майлими?” сўради у. 
- Кейинчи, кейин нима бўлди?
- Уни камин ёнига таклиф қилдим ва қаҳва қуйиб бердим. Соҳибжамол "Ташқарида ёмғир. Мен ёлғизман, жуда қўрқаяпман, рози бўлсангиз елкангизга бошимни қўйсам...” дея илтимос қилди.
- Хўш, ундан сўнг нима бўлди?
- Афсуски ёмғир икки кундаёқ тиниб қолди. Ишонинг жаноблар, агар ҳеч бўлмаса ярим йил ёғиб турганида борми!..
Image
***
Хотин: - Азизим, телевизоримиз жуда эски ва хунук, кел алмаштирамиз.
Алмаштиришди.
- Азизим, эшикларга қараган одамнинг энсаси қотади...
Эшикларниям алмаштиришди.
- Азизим, мебелларимиз ҳам...
Алмаштиришди.
- Азизим, мана энди ҳамма нарсамиз янги, биз бахтлимиз.
- Кўзгуга бир қараб олсанг бўларди.


Категория: Мои файлы | Добавил: JASUR
Просмотров: 1641 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 2.2/9
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Админ билан боғлан
jasik_088@bk.ru
MP3
Поиск
Copyright MyCorp © 2024
Создать бесплатный сайт с uCoz