Пятница, 19.04.2024
www.jasur-medical.ucoz.com...





Бош меню
узим хакимда
Мои файлы [142]
Главная » Файлы » Мои файлы

Бозардаги савдо
13.05.2011, 12:17
Бир кун кийим бозорига тушсам, бир аёл оддий, сидирга куйлакни кийимларининг энг тепасига осиб куйиб, нархини етмиш икки минг сум деб катта харфда ёзиб куйибди. Ё алхазар, де бёка ушладим. Ишонмасдан, ёнига бориб сурадим:
- Манави куйлагингиз ростдан хам етмиш икки минг сумми?
- Ха, анна, ёзиб куйибман-ку, отахон, - деди у хам пинагини бузмай.
Бош чайкаб, бозор ичига кириб кетдим. Айланиб юриб, худи анна шундай куйлакни турт минг сумга учратиб колдим. Уч ярим мингга савдолашдим. Э, хакикат бор экан-ку, дедим-да, шундан биттасини сотволдим. Бояги аёлни хам бир поблай, деб турибман ичимда. Хуллас, тез-тез бозоримни килиб булиб, халтамни тулдиргач, аста-секин етмиш икки минг сумга куйлак сотаётган ноинсофнинг олдига бордим. Худи атай килгандекми, учакишгандекми, мен билан олдинма-кейин икки-уч йигит хам тугри унинг олдига келди-да, орасидан бири чикиб, хуроздай керилиб:
- Опажон, шу куйлагингизнинг бошка ранги хам борми? – деб сураб колди.
- Ха, болам, бор, - деди сотувчи аёл хушмуомалалик билан. – Канака ранги керак?
- Яшил рангидан, - деди йигит, - иккитасини ураб беринг.
Огзимни очиб колибман. Бозори бериб турган аёл дарров куйлакларни ураб, харидорнинг кулига тутказди. Пулини эса накд санаб олди.
Харидорлар нари кетишгач, юрак ютиб:
- Синглим, бу куйлак ахир бозор ичида уч-турт минг сумга хам бор экан-у, нега кимматга сотаяпсиз? – деб сурадим ёлгиз узига эшиттириб.
- Куяверсангиз-чи, отахон. Мана шунака мактанчокларга, гудайганларга, - деди аёл хеч ким эшитмаяптими, дегандай теварак-атрофга караб куйиб.
- Ха, энди, битта-иккита шунакалар бор, - дедим тан олиб. – Хуш, бир кунда нечта сотардингиз?
- Бизга булаверади, отахон. Эрталабдан бери турттасини сотдим, - деди сотувчи аёл кулиб. – Яхшиямки, шунака гердайганлар бор экан, камомадларимизни ёпиб турибман.
Нафасим ичимга тушиб, индамай нари кетдим.
Категория: Мои файлы | Добавил: JASUR
Просмотров: 591 | Загрузок: 0 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Админ билан боғлан
jasik_088@bk.ru
MP3
Поиск
Copyright MyCorp © 2024
Создать бесплатный сайт с uCoz