Четверг, 25.04.2024
www.jasur-medical.ucoz.com...





Бош меню
узим хакимда
Мои файлы [142]
Главная » Файлы » Мои файлы

Сайерамизнинг энг бой 7 та аели
17.05.2011, 12:30

Форбс” журнали дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатини тузиб чиқди. Ажабланарлиси шуки, рўйхатдаги бойваччаларнинг 89 нафарини аёллар ташкил этади. Уларнинг аксарияти бирор яқинидан каттагина мерос қолгани туфайли бойиган бўлишса, баъзилари миллионларни миллионга урадиган ҳақиқий бизнес-ледилардир.

Эътиборингизга эса 2010 йилда сайёрамизнинг энг бой деб топилган аёллари еттилигини ҳавола этамиз.

1. Кристи Уолтон
(Сrysty Walton).
Ҳисоб рақамидаги муллажирингларнинг миқдори - 22,6 млрд. доллар. Ёши 54да. Wal-Mart савдо империяси қироли Жон Т.Уолтнинг беваси. 2005 йили, эрининг ўлимидан сўнг унга 15,7 млрд. доллар мерос қолади. Жаҳон бўйлаб ёйилган иқтисодий инқирозга қарамай Уолтон хоним ишбилармонлиги самараси ўлароқ ҳисобидаги пулларни деярли икки баравар кўпайтиришга муваффақ бўлди. У дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида 12- ўринда туради.

2. Элис Уолтон
(Alise Walton).
Ҳисоб рақамидаги бойлик миқдори - 20,6 млрд. доллар. Ёши 60да. Wal-Mart савдо империясининг тамал тошини ўрнатган Сэм Уолтоннинг яккаю ягона қизи, (марҳум Жон.Т Уолтоннинг синглиси). Кўриб турганингиздек, бой хонимлар рўйхатидаги энг юқори ўринларни қариндошлар банд этишган.

3. Лилиан Беттанкур
(Liliane Bettencourt)
Европанинг энг бойвучча хоними. Ҳисоб рақамидаги сумма - 20 млрд. доллар. Ёши 87да. Онахон "Лореал” косметика воситалари империяси қиролининг яккаю ягона қизи ҳисобланади. Дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатидаги 21-ўринни банд этган кампиршонинг ҳозир эси салгина "кирар-чиқар” бўлиб қолган.

4. Сюзан Клаттен
(Susane Klatten) Германиянинг энг бой хоними. Давлатининг салмоғи 12 млрд. доллар. Дунё бойлари рўйхатининг 35-поғонасида туради. Отасининг ўлимидан сўнг Сюзан машҳур фармацевтика компанияси бўлмиш "Алтана”нинг асосий акционерига айланган. Шунингдек, унинг қўл остида БМW автомобилсозлик концернининг 12,5 фоиз акцияси бор.

5. Рўйхатимизнинг бешинчи поғонасини швед хоними Брижит Раузинг (Birgit Rausing) банд этган. 2000 йили эрининг вафотидан сўнг Раусинг хоним Тетра Лавар компаниясининг ва 13 млрд. доллар маблағнинг эгасига айланди. Ҳозир унинг ёши 86да, кўриниши эса анчагина тетик.

6. Бу эса хитойлик Ву Яхун хоним. Ёши 46да. У "Лонгфор Пропертис” компаниясининг директори. Бу компаниянинг дунё бўйича 10та филиали бор. Ву Яхуннинг ҳисобида эса 3,9 млрд. доллар бор. У ўз фаолиятини йигирма ёшида, заводнинг оддийгина ишчиси лавозимидан бошлаган.

7. Фаолиятини уйда тикув-бичув ательесини ишга тушириб бошлаган Розалия Мера ўзнинг 3,5 млрд. доллар миқдордаги бойлиги билан рўйхатимизнинг энг охирги поғонасидан ўрин олган. Розалия бугун бутун дунёни ўз либослари билан лол қолдираётган ZARA империясининг асосчиси ҳисобланади.
Категория: Мои файлы | Добавил: JASUR
Просмотров: 775 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Админ билан боғлан
jasik_088@bk.ru
MP3
Поиск
Copyright MyCorp © 2024
Создать бесплатный сайт с uCoz