Среда, 24.04.2024
www.jasur-medical.ucoz.com...





Бош меню
узим хакимда
Мои файлы [142]
Главная » Файлы » Мои файлы

Namozga 99 % kelgan odobsiz?
25.05.2011, 14:04

Жума намозига чиққанимда 99% одамлар дўпписиз бўлади. Билимимга назар солсам дўпписиз намоз ўқиш мумкин эмас, хеч бўлмаса бошга бирор нарса ташлаб олиш керак деган нарса ёдимга тушади.

Хўш, сахих жавобга хам мурожаат қилайлик-чи.

Шайх Муҳаммад Содиқ:

Намозни дўппи ёки бошқа бош кийими билан ўқиш жоиз.

Дўпписиз намоз ўқиш китобларимизда беодоблик эканлиги қайта-қайта таъкидланган. Ҳозирги кунда ўша бошяланг юрадиганларнинг кўплари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиш лозимлиги тўғрисида жуда кўп гапирадилар. Лекин бу борада у зотнинг, саҳобалар, тобеъинлар, уламолар ва ўтган барча азизларимизнинг амалларини эслашни ўзларига эп кўрмайдилар.

Агар қараладиган бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобалар, тобеъинлар ва яқин-яқингача барча мусулмонлар-у, уламолар ҳам бошяланг намоз ўқишни ўзларига эп кўрмаганлар.
Модомики, салафи солиҳларнинг изларидан эргашишни даъво қилар эканмиз, бошяланг намоз ўқигандан кўра бош кийими билан намоз ўқиш одоб юзасидан афзал эканлигини тушуниб етишимиз лозим.
Категория: Мои файлы | Добавил: JASUR
Просмотров: 509 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Админ билан боғлан
jasik_088@bk.ru
MP3
Поиск
Copyright MyCorp © 2024
Создать бесплатный сайт с uCoz